TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Tag: Минтақавий вакил
Навбатдаги семинар Қашқадарё вилоятида ташкил этилди
Жорий йилнинг 9 апрель куни Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда “Маҳкумларнинг ва қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро-ҳуқуқий нормалар” мавзусида ҳудудий семинар ўтказилди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги Минтақавий вакили оғир шароитда яшовчи 13 та оилага уй-жой берилишига эришди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймова Нукус шаҳридаги бир нечта маҳаллаларни айланди. Доимий равишда оғир турмуш шароитида яшаётган фуқаролар муаммоларини ўрганиш давомида Минтақавий вакил маҳалла биносида яшаб келаётган аёл мурожаатини эшитди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили ёрдамида фуқаронинг турар жойи қайта қуриб берилмоқда
Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Минтақавий вакили, Зухра Реймова Нукус шахридаги “Шимбай шайхана” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан учрашув ўтказганида, фуқаро, II гуруҳ ногирони П.Қ. оила аъзолари билан оғир шароитда  яшаб келаётгани ва унинг бошпанасини қайта қуриб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили ишсиз ва ноҳақ жаримага тортилган фуқаролар мурожаатларини ҳал этди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймова ҳудудларда  фуқароларни иш билан таъминлашга оид қатор мурожаатларни ижобий ҳал этди. Жумладан, Омбудсман вакили Нукус шаҳридаги оғир турмуш шароитида яшаётгани фуқароларни Республика Эндокринология диспансери ва Қорақалпоқ давлат университетига ишга жойлаштиришда ёрдам берди.
Омбудсманнинг Хоразмдаги вакили ҳибсхонада сақланаётган маҳбус мурожаатини ўрганди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Хамро Бектемировга Вилоят ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ушлаб турилган маҳбус мурожаат қилган эди.
Қорақалпоғистондаги 28-сон манзил колониясида “Омбудсман қутиси” олиб қўйилгани маълум бўлди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймова Қўнғирот тумани 28-сон манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.