Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хоразмдаги тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди
2023 йилнинг 20 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров 11-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторинг текшируви давомида ҳибсхона ҳудуди, узоқ муддатли учрашув хонаси, фуқароларни қабул қилиш жойи, ҳибсхонадаги ювиниш хоналари кўздан кечирилди. Маҳбусларнинг овқатланиш шароитлари ва озиқ-овқат таъминоти ҳам ўрганилиб тегишли тавсиялар берилди.

Омбудсман минтақавий вакил маҳкум ва маҳбуслар билан жамоавий суҳбат ўтказиб, уларнинг ҳибсхонада яратилган шароитлар бўйича фикрларини ўрганди. 2 нафар маҳбус илтимосига кўра якка ҳолда қабул қилинди. Уларнинг суд ва тергов жараёнига оид мурожаатлари тингланиб, маҳбусларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мониторинг доирасида тергов ҳибсхонаси ходимларига ҳибсхонада сақланаётган шахслар билан белгиланган нормаларга қатъий риоя қилган ҳолатда мулоқотда бўлиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилиш  ва қийноқ ҳолатларига йўл қўймасликлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати