Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
Ўзбекистон ва Россия ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
23 Апр
2026 йилнинг 22 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Россия Федерацияси Олтой ўлкаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Антон Васильев билан учрашди.
Швеция ва Дания миграция идоралари вакиллари Омбудсман офисига ташриф буюрди
22 Апр
2026 йилнинг 22 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов Швеция Қироллиги Миграция агентлиги вакили Эмма Шимичич ҳамда Дания Иммиграция хизмати катта маслаҳатчиси Алекс Хеммингсен билан учрашди.
Депутатлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Омбудсман фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қонунчилик таклифини кўриб чиқмоқда.
21 Апр
Ҳужжат 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун нормалари ижросини амалда самарали таъминлашга қаратилган. Мазкур қонунда Омбудсманга қўшимча ваколатлар ва таъсир чоралари берилган эди.
Омбудсман Осиё Омбудсманлар Ассоциациясининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этади
16 Апр
2026 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Осиё Омбудсманлар Ассоциацияси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан онлайн ташкил этилган тадбирда маъруза билан иштирок этди.
Омбудсман экологик ҳуқуқларга бағишланган минтақавий тадбирда иштирок этди
09 Апр
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) 2026 йилнинг 9 апрель куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан ташкил этилган “Барча инсон ҳуқуқлари, жумладан, ривожланиш ҳуқуқини амалга оширишда Шимол–Жануб, Жануб–Жануб ва уч томонлама ҳамкорликнинг ўрни” мавзусида ташкил этилган онлайн минтақавий тадбирда иштирок этди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) сайланди
09 Апр
Олий Мажлис Сенатининг 14-ялпи мажлисида Ф. Ф. Эшматовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) этиб сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Омбудсманнинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси муҳокама қилинди
08 Апр
Сенатнинг 14 ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси (ҳисоботи) кўриб чиқилди.
Омбудсман мактаби: ҳудудларда фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалалар бўйича очиқ мулоқотлар ўтказилди
06 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси доирасида ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
Қашқадарёда зўравонликдан жабрланган аёлларга ҳуқуқий ва психологик кўмак кўрсатилди
04 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан йўлга қўйилган “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасидаги навбатдаги тадбир Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қашқадарё вилояти ҳудудий марказида ўтказилди.
Навоий вилоятида “Омбудсман мактаби” доирасида аҳоли учун очиқ мулоқот, тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
03 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан амалга оширилаётган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси чекка ҳудудлардаги аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиш, уларни қийнаётган масалалар юзасидан тегишли идораларни жалб этган ҳолда ечим топиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган.
МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
02 Апр
2026 йилнинг 2 апрель куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда онлайн шаклда Комиссия аьзолари М. Тиллабаев ҳамда Омбудсман девони ходимлари иштирок этишди.
Омбудсман Женевага хизмат ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди
02 Апр
2026 йилнинг 31 март ва 1 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Женевага хизмат ташрифи доирасида БМТ Тараққиёт дастурининг Женевадаги ваколатхонаси директори Аги Вереш, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Глобал альянси (GANHRI) котиби, шунингдек Шимолий Ирландия Инсон ҳуқуқлари комиссияси бош комиссари Алисон Килпатрик, Осиё-Тинч океани миллий инсон ҳуқуқлари институтлари форумининг (APF) Ижрочи директори Туи Доан-Смит ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Миллий институтлар ва минтақавий механизмлар секцияси инсон ҳуқуқлари бўйича ходими Маттиас Клеттермайер билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди. Учрашувларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, институционал мулоқотни мустаҳкамлаш, миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг халқаро майдондаги ўрнини кучайтириш, шунингдек минтақавий ва амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.