Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“ОМБУДСМАН ҚУТИСИ”даги мурожаат изидан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги 21-сон Жазони ижро этиш колониясида жойлаштирилган “Омбудсман қутиси” орқали келиб тушган маҳкума Ф.Ж.нинг фарзандларига моддий ёрдам ажратилишида амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати Омбудсманнинг Бухоро вилояти минтақавий вакили томонидан ҳудудий мансублиги туфайли  ўрганиб чиқилди. Маҳкума ўз мурожаатида қилган жиноятидан қаттиқ пушаймонда эканлигини билдириб, содир этган жинояти учун барчадан кечирим сўраган. Унинг вояга етмаган болалари (9 ёш ва 2 ёш) ва ногирон онаси моддий жиҳатдан жуда қийналаётганлигини билдириб, уларни моддий қўллаб-қувватлашда амалий ёрдам сўраган.  

Минтақавий вакил томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда маҳкуманинг уйида бўлиб, ногирон онаси ва унинг иккита вояга етмаган болалари аҳволидан хабар олинди ва уларга ёрдам бериш чоралари кўрилди.

Ушбу оилани моддий қўллаб-қувватлаш, тиббий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш бўйча аниқ манзилли ишлар амалга оширилди. Маҳкуманинг катта боласи бувиси ва яқин қариндоши қарамоғида ва кичик фарзанди маҳалладаги оилавий меҳрибонлик уйи қошидаги хусусий болалар боғчасига жойлаштирилди.

  Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати