Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили сайёр қабул ўтказди
2023 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров Урганч шаҳар, 20-сонли "Оби ҳаёт" маҳалласида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулга келган фуқаролар уй-жой, моддий ёрдам,  соғлиғини тиклаш учун дори-дармон ҳамда соғломлаштириш сиҳатгоҳларига йўлланма олиш, тадбиркорлик учун ер ажратиш масалаларига оид мурожаатларини қолдиришди.

Фуқаролар мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили назоратига олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати