2022 йил 15 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитдилар.
Омбудсман номига 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 18 738 та мурожаат келиб тушди.