TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Tag: ИИВ
Омбудсман: Собиқ ИИВ ходимаси 8 йилдан сўнг лавозимига тикланди
Хуршида Джалилова 2020 йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман)га мурожаат қилиб, ноҳақ ишдан бўшатилганини билдирган эди.
Омбудсман Бухоро вилоятида бўлиб, инсон ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолатини ўрганди
Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасида Омбудсман зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш, қолаверса ҳудудлардаги инсон ҳуқуқларини таъминланиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошчилигидаги эксперт гуруҳи жорий йилнинг 25-27 март кунлари Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузурида қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш, ушбу гуруҳлар фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ва мунтазам ёритиш вазифаси юклатилган.
Омбудсман бошчилигидаги навбатдаги мониторинг 22-сонли жазони ижро этиш муассасасига амалга оширилди
Жорий йилнинг 5 май куни Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларининг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган Эксперт гуруҳи томонидан навбатдаги мониторинг ташрифи Тошкент вилоятидаги 22-сонли жазони жазони ижро этиш колониясига амалга оширилди.