Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Tag: Ишга тиклаш
Омбудсман: Собиқ ИИВ ходимаси 8 йилдан сўнг лавозимига тикланди
Хуршида Джалилова 2020 йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман)га мурожаат қилиб, ноҳақ ишдан бўшатилганини билдирган эди.
ОМБУДСМАННИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАГИ МИНТАҚАВИЙ ВАКИЛИНИ БИЛАСИЗМИ?
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 14 та минтақавий вакили бўлиб, улар инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан Вакилга кўмаклашади.
ОМБУДСМАН ДАЪВО АРИЗА КИРИТДИ
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг Миробод бўлимида 22 йилдан буён бош ҳисобчи лавозимида фаолият юритган фуқаро Наталья Сарсеньбаева ишга тиклаш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
Меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсманнинг ўрни
Халқаро меҳнат ташкилотининг маълумотига кўра, жаҳонда аҳолининг бандлик даражаси 2020 йилда 58,7 фоизни ташкил қилган, COVID-19 туфайли эса бекор туриб қолинган вақт 8,8 фоизга ошган. Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикада аҳолининг бандлик даражаси 2020 йилда 66,1 фоизни (2019 йилда – 67,7 фоиз) ташкил қилган. Ўзбекистон меҳнат бозорида 2020 йилнинг тўртинчи чорагида иқтисодий фаол аҳоли орасида иш билан банд бўлганлар сони 13239,6 минг кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг иккинчи ва учинчи чоракларига нисбатан (12736,6 минг ва 13205,3 минг) ўсиш ҳолати кузатилган.
ОМБУДСМАН БАРЧА ИШ БЕРУВЧИЛАРНИ МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИГА РИОЯ ҚИЛИШГА ЧАҚИРАДИ
Маълумки, ўтган 2020 йилда каронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб кенг тарқалиши сабаб қатъий карантин талаблари ўрнатилди. Кўплаб ташкилотлар, тадбиркорлик субьектларида ходимларнинг масофадан туриб ишлашига имконият яратилди.
ИШГА ТИКЛАШ БЎЙИЧА ЯНА БИР МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқародан ишга тиклаш бўйича мурожаат келиб тушган эди.
Иш ўрни қисқартирилган ходим Омбудсман ёрдами билан янги ишга ўтказилди 
Жорий йилнинг март ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Халқ банкининг Фарғона вилояти Бағдод тумани филиалида ишловчи ходим Х.М мурожаат қилган эди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили ишсиз ва ноҳақ жаримага тортилган фуқаролар мурожаатларини ҳал этди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймова ҳудудларда  фуқароларни иш билан таъминлашга оид қатор мурожаатларни ижобий ҳал этди. Жумладан, Омбудсман вакили Нукус шаҳридаги оғир турмуш шароитида яшаётгани фуқароларни Республика Эндокринология диспансери ва Қорақалпоқ давлат университетига ишга жойлаштиришда ёрдам берди.
Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган мактаб директори ўз лавозимига тикланди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Қашқадарё вилояти Миришкор тумани 11-сонли мактаб собиқ директори Шомурод Эрназаров Вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан ноқонуний ишдан бўшатилганлиги ҳақида мурожаат қилган эди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсманнинг) 2021 йилнинг биринчи ярим йилликдаги фаолияти  юзасидан брифинг ташкил этилди
2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида Вакил номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 9 632 та мурожаат қабул қилинди 2020 йилнинг ҳудди шу даврида бу кўрсатгич 6 484 тани ташкил этган. Шундан, шахсий қабулда 723 та, сайёр қабулларда 83 та, почта ва телеграф алоқаси орқали 3 812 та, “Ишонч телефони” орқали 1 580 та, Омбудсманнинг жазони ижро этиш муассасаларида ўрнатиган мурожаатлар қутилари орқали 303 та, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали 1 582 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг қолган қисми такрорий мурожаатларга тўғри келади.