Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Tag: Сиёсий ҳуқуқ
Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўртасида фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таминлаш Меморандум
2019 йилнинг 29 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўртасида Меморандум имзоланди. Меморандумга кўра, тарафлар сайловларда фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсманнинг) 2021 йилнинг биринчи ярим йилликдаги фаолияти  юзасидан брифинг ташкил этилди
2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида Вакил номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 9 632 та мурожаат қабул қилинди 2020 йилнинг ҳудди шу даврида бу кўрсатгич 6 484 тани ташкил этган. Шундан, шахсий қабулда 723 та, сайёр қабулларда 83 та, почта ва телеграф алоқаси орқали 3 812 та, “Ишонч телефони” орқали 1 580 та, Омбудсманнинг жазони ижро этиш муассасаларида ўрнатиган мурожаатлар қутилари орқали 303 та, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали 1 582 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг қолган қисми такрорий мурожаатларга тўғри келади.
376 нафар маҳкумга ID-карталар топширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, ИИВ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги жазони ижро этиш муасасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар орасида фуқаролик паспортига эга бўлмаган, шунингдек, паспортининг амал қилиш муддати ўтган шахсларни аниқлаб, уларни янги намунадаги ID-карталар билан таъминлаш мақсадида бир неча Жазони ижро этиш колонияларида учрашувлар ташкил этилди.
Омбудсман: сайлов жараёнларида сайлаш ҳуқуқига эга маҳкумларга ҳам барча шароитлар яратилиши зарур
Шу кунларда дунё ҳамжамиятининг диққат эътибори Ўзбекистонга қаратилган. Чунки мамлакатда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайлови компаниясига старт берилди. Мамлакатнинг кейинги беш йиллик тақдири айнан ушбу сиёсий воқеа билан чамбарчас боғлиқ. Унда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган барча сайловчилар номзодларнинг сайловолди дастури билан танишган ҳолда ҳеч бир таъсир ва тазйиқларсиз ўзи танлаган номзодга овоз бериши лозим.  