Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистонда ўрганиш ишлари давом этмоқда
Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Комиссия олдига қўйилган вазифалар ижросини бажариши учун гуруҳларга бўлинган ҳолда ўрганишлар олиб бормоқда. Ҳар бир гуруҳ фаолиятида шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳужжатлаштирилмоқда. Шу жумладан, улар аудио, фото ва видео воситалари ёрдамида қайд этилмоқда.

Комиссия аъзолари дастлаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Марказий шифохонада даволанаётган беморлар билан суҳбатлашиб, юз берган воқеаларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганди.

Шунингдек, Шимолий-ғарбий ҳарбий округининг ҳарбий госпитали ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий госпиталида даволанаётган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар идоралари ходимлари билан мулоқотлар қилинди. Суҳбат давомида намойишчилар ва ҳарбий хизматчилар хатти-ҳаракатлари ўрганилди.

Бундан ташқари, комиссия аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси суд тиббий экспертиза марказига ташриф буюриб, воқеалар билан боғлиқ барча керакли материаллар билан танишдилар.

Комиссия аъзоларининг ўрганишлари давом этмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари