Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили 2-сон тергов ҳибсхонаси маъмуриятига қандай тавсиялар берди?
2022 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили Женисбай Шлымбетов, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлимлари ходимлари билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасидаги 2-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди ва яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Тергов ҳибсхонаси 350 нафар сиғимга эга. Тергов ҳибсхонасида 29 март ҳолатига кўра жами 224 нафар шахс сақланмоқда. Шундан 19 нафарини аёллар ташкил қилади.

Тергов ҳибисхонасида 4та адвокат билан учршув хоналари ва 1та тергов хонаси мавжуд бўлиб, тергов хонаси видеокамера билан жиҳозланган.

Мониторинг давомида ҳибсхона ошхонаси ва маҳкумларга овқат тайёрлаш жараёни, озиқ-овқат омборхонасидаги таъминот ва таомнома менюси кўздан кечирилганда, жиддий камчиликлар аниқланмади.

Муассасадаги тиббий бўлинмага 6 та штат бирлиги ажратилган бўлиб ҳозирги кунда вакант ўринлар мавжуд эмас. Тиббиёт хоналари қайта таъмирланган ва тўлиқ тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.  Дори-дармон захираси бўйича ҳам камчилик аниқланмади.

Тергов ҳибсхонасининг маҳкумлар ювиниш хоналари таъмир талаб эканлиги ва ёруғлик паст даражада эканлиги аниқланиб уларни талаб даражасига келтириш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, бинонинг ташқи ҳожатхонаси умуман талаб даражасида эмаслиги аниқланди. Муассаса маъмурияти ҳозирги кунда бино ҳожатхонасини таъмирлаш бўйича ишлар олиб борилаётганини билдирди.

Ташриф давомида колониялардаги 6 нафар маҳбус билан шахсий ҳамда 25 нафар маҳбус билан жамоавий қабуллар ўтказилди. Яккама-якка тартибда ўтказилган қабулларда 1 нафар маҳкум тергов ҳаракатларидан нарозилигини билдирди. Шунингдек судда Омбудсман ходимлари иштирокини таъминлашни сўради.

 Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати