Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Фарғонадаги минтақавий вакили сайёр қабулда тушган мурожаатларни ҳал этмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Комилов фуқаролар муаммоларини ўрганиш бўйича мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этиб келмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Фарғона вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона тумани “Илғор” МФЙда ўтказилган эди.

Омбудсманнинг Фарғонадаги минтақавий вакили сайёр қабули келган фуқаро Г.Ш.  1980 йилда туғилган жияни туман шифохонасида сурункали жигар етишмовчилиги оғир даражаси ташхиси билан даволанаётганини қайд этди.  Шунингдек беморнинг моддий шароити оғирлиги сабабли уни ордер асосида Республика вирусология илмий текшириш институти шифохонасида малакали даволаниши учун амалий ёрдам беришни сўради.

Минтақавий вакилнинг зудлик билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Фарғона шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига қилган мурожаати асосида беморга Республика вирусология илмий текшириш институти шифохонасида бепул даволаниши учун 2022 йилнинг 7 май куни  ордер берилди ва шифохонага юборилди.

Шунингдек, қабул давомида 6 нафар фуқаронинг мурожаатлари ҳам тингланиб,  уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабулда ичимлик суви таъминотини яхшилаш,  болалар майдончаси ташкил этиш,  уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, моддий ёрдам олиш, болалар учун нафақа тайинлаш бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Маълумот учун: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Комилов ҳафтанинг душанба ва жума 14:00 дан 17:00 га қадар фуқаролар мурожаатларини қабул қилади.

(Манзил: Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 17-уй)  

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари