Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
 Навоий шаҳридаги  фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг энг устувор вазифаларидан бири сифатида аҳоли орасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва миллий қонунчилик нормаларини тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида фуқароларга яратилган имконият ва имтиёзлардан аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 11 август куни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан фуқароларни хабардор қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, касбга тайёрлаш ва иш ўринларини кўпайтириш, меҳнат қонунчилиги ва бошқа масалаларга бағишланган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Навоий шаҳрида ўтказилди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилояти минтақавий вакили томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда  “Янгиариқ”, “Ҳаёт”, “Гулистон”, “Дўстлик”, “Ўзбекистон”, “Кимёгар”, “Меъморлар”, “Ғалаба” ва “Ватан” маҳаллари фаоллари иштирок этишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари