Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёда ўқувчиларнинг Конституцияга оид билимлари оширилди
2023 йилнинг 30 ноябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 7-сон умумий ўрта таълим мактабида «Конституциям-ғурурим» мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И.Қудратов ҳамда Гулистон шаҳар адлия бўлими вакили С.Тоғаевлар ўқувчиларни янги таҳрирдаги бош қомусимиздан ўрин олган янги нормалар ва уларнинг аҳамияти ҳақида хабардорлигини оширишди.

Интерактив усулда ташкил этилган тадбирда ўқувчиларнинг ҳам Конституциямизга оид билимлари текширилиб, фаол иштирок этганларга эсдалик совғалари топширилди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати