Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзгалар парваришига муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс мурожаати ҳал этилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Бухоро вилоятидан фуқаро K.Й. ўзгалар ёрдамига муҳтож шахс сифатида Ягона миллий ижтимоий ҳимоя реестрига киритилмагани бўйича шикоят қилди.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган мурожаатчи Қ.Й.нинг ёлғиз ўзи яшаши ва парваришига муҳтож эканлиги маълум бўлди.

Мурожаатчининг ҳуқуқларини тиклаш бўйича Когон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилинди. Натижада фуқаро K.Й. тегишли қарорга асосан ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахс сифатида реестрга киритилди ва унга ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича ходим бириктирилди. У мурожаатчидан ҳар ҳафта келиб хабар олади. Бундан ташқари, фуқаро K.Й. ҳар йили бир маротаба график асосида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрининг юритилиши белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари