Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман Бухорода фуқаролар мурожаатларини қабул қилди
2022 йилнинг 31 май куни Бухоро вилоятига амалга оширилган ташриф доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова бошчилигида фуқаролар қабули ўтказилди. Шу куни Омбудсман қабулига 100 нафарга яқин фуқаролар келиб, ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилишди. Унда ишдан ноқонуний бўшатилгани сабабли ишга тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш таътили пулини ундириш, уй-жой ва ер ажратиш, ижтимоий ёрдам, инсонпарварлик далолатномасини қўллашда амалий ёрдам бериш, кредит ва субсидия олиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Омбудсман ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқароларга эса ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Шу куни қабул қилинган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олинди.

Маълумот учун: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнованинг фуқаролар қабули ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари соат14:00 дан 17:00га қадар ўтказилади.

Манзил: Бухоро шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси 3-уй

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати