Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухорода икки нафар аёл ҳибсдан озод этилди
2022 йилнинг 1 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Ҳусейнова бошчилигида Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ҳамда Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари,  Оила ва хотин қизларни қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Феруза Ибрагимова Бухородаги 4-сонли тергов ҳибсхонасига бориб, муассасада сақланаётган маҳбус ва маҳкума хотин-қизларнинг мурожаатларини қабул қилишди.

Сайёр қабулда ҳибсхонада сақланаётган 28 нафар хотин-қизлар билан бирма-бир суҳбатлашилди. Маҳкумларнинг 10 га яқин тергов ва суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул давомида мурожаат қилган  2 нафар хотин-қизга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси қонунчиликда белгиланган имтиёзлар асосида енгиллаштирилиб, ҳибсхонадан чиқарилди.

Шу куни Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили унга қилинган мурожаат асосида ушбу муассасанинг тиббиёт бўлимида даволанаётган, К.Х. билан учрашди. Суҳбат давомида бемор маҳкумнинг қаттиқ депрессия ҳолатида экани ва психолог ёрдамига муҳтож эканлиги аниқланди. Шундан келиб чиқиб, маҳкум К.Х.га нисбатан тиббий экспертиза ўтказилиши масаласида тегишли органларга мурожаат қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари