Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили 47-сон манзил-колониясидаги маҳкумлар ошхонасини қайта қуриш кераклиги бўйича тавсия берди
2022 йилнинг 6 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилояти бўйича минтақавий вакили Рустам Камалов Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ ҳудудида жойлашган 47-манзил-колониядаги маҳкумлар ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолатини ўрганди.

Ўрганиш кунида жами 404 нафар маҳкумнинг 310 нафари махсус объектларда, қолган 94 нафар маҳкум манзил-колонияда сақланаётгани аниқланди.

Маҳкумларни иш билан таъминлаш мақсадида муассасада макарон ва ҳом ғишт ишлаб чиқариш цехлари фаолият юритмоқда.

Шунингдек, маҳкумларга ўз истеъмоллари учун керакли бўлган турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришлари учун ҳам очиқ майдон ажратилган ва улардан самарали фойдаланилмоқда.

Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва шу орқали маҳкумларни иш билан таъминлаш мақсадида колониядаги имкониятдан келиб чиқиб, қўшимча автомобилларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш йўналишини очиш тавсия этилди.

Ўрганиш давомида бинонинг маҳкум ётоқхонаси учун мўлжалланган қисми қониқарли ҳолатда экани, лекин бинонинг ташқи фасади таъмирга муҳтож экани аниқланди.

Қисқа муддатли учрашувлар учун хоналар кўздан кечирилганда камчиликлар аниқланмади.

Шунингдек, бугунги кунда фойдаланилаётган ошхона атрофлари шароитдан келиб чиқиб вақтинча полителен маҳсулоти билан ўралганлигидан келиб чиқиб маҳкумлар учун мўлжалланган ошхонани қайта қуриш тавсия этилди.

Ювиниш хоналарининг санитар ҳолати қониқарли бўлса-да, бино таъмирталаб ҳолатда.

Манзил-колонияда маҳкумларнинг спорт билан шуғулланишлари ва китоб мутолаа қилишлари учун етарли шароитлар яратилган. Муассасанинг 1300 дан ортиқ китоб захирасига эга кутубхонаси мавжуд. Бундан ташқари ҳар ойда бир маротаба китоб савдоси ярмаркаси ҳам ташкил этилган.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари