Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар мурожаатларини ўрганди
Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Женисбай Шлымбетов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Зуҳра Реймова Нукус шаҳридаги «Хаўа жолы» маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан учрашишди.

Учрашувда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида давлат органлари ва идораларга, хусусан Омбудсманга мурожаат этиш тартиби, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган янги норма ҳамда имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, фуқаролар қабули ҳам ташкил этилиб, унда болалар нафақасини тайинлаш, ижтимоий ёрдам ва бошқа қатор масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, фуқаро М.Р.нинг унинг васийлигига олинган набирасига болалар нафақасини тайинлаш бўйича мурожаати ўрганилганда унинг қонун талабларига тўлиқ мувофиқлиги аниқланди. Шундан сўнг мурожаатчига тегишли ҳужжатларини маҳаллага тақдим этиши ҳамда ҳужжатлари расмийлаштирилиши билан унга болалар нафақаси тайинланиши тушунтирилди. Мазкур мурожаат минтақавий вакил томонидан назоратга олинди.

Учрашув доирасида ҳудуддаги ижтимоий ёрдамга муҳтож 6 та оилага ҳомийлар томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.   

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати