Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили маҳкумлар билан учрашди
2023 йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов Сирдарёдаги 40-сон Манзил-колониясидаги маҳкумлар билан учрашди.

Учрашувда маҳкумларнинг манзил-колониядаги шароитлар ҳақидаги фикрлари ўрганилди ва озодликка чиққанларидан сўнг уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш борасида қабул қилинган нормалар билан таништирилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги “Аҳолини ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти очиб берилди.

Унга кўра, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттирганидан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия берилиши белгиланган.

Шунингдек, “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўргатилиши белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати