Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкент вилоятида “Омбудсман мактаби” тадбири доирасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида фуқароларга яратилган имконият ва имтиёзлардан аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

2023 йилнинг 22 август куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, “БерунийМФЙ ҳудудида мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди.

Тадбир доирасида фуқаролар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. 20 га яқин фуқароларга ишга жойлашиш учун, 10 га яқин фуқароларга касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланмалар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда “Беруний”, “Чинобод”, “Бишкент”, “Маданият”, “Хўжапискент”, “Сергели”, “Сурум” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар билан бирга маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари жами 120 нафар иштирокчилар қатнашдилар.

“Омбудсман мактаби” тадбирида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши, Тошкент вилояти ИИББ, “МАДАД” нодавлат нотижорат ташкилоти Нурафшон шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси, Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси масъуллари мавзу бўйича ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбир сўнгида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камалов фуқаролар мурожаатларини қабул қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари