Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга Сирдарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган аёл мурожаат қилди
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ходимлари томонидан Сирдарё вилоятидаги 8-сонли тергов ҳибсхонасига амалга оширилган мониторинг ташрифида судланувчи П.М. қилган жиноятидан қаттиқ пушаймон эканлигини билдирган. Шунингдек, у қизи шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиши кераклиги, лекин, оиласи моддий жиҳатдан қийналаётгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қолдирган эди.

Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилди ва судланувчининг қизига ID-карта расмийлаштириб берилиши таъминланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати