Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Иш ҳақини ундириш бўйича яна бир мурожаат ижобий ҳал қилинди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент вилоятидан фуқаро У.Н. иш берувчи томонидан ойлик маошларининг тўланмагани бўйича шикоят қилди.

Мурожаатчининг ёзишича, у “Зангиота ободон” МЧЖ Чирчиқ филиалида 2 йилдан буён ишлаб келган ва ўтган йилнинг ноябрь ойида ойлик маошларининг вақтида берилмаслиги сабабли ишдан бўшаган. Лекин мурожаатчининг 2023 йилнинг сентябрь, октябрь ва ноябьр ойлари учун иш ҳақи ҳамда ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаган. Фуқаро У.Н.нинг иш берувчига ушбу масала бўйича қайта-қайта қилган мурожаатлари эътиборга олинмаган.

Мурожаат Омбудсман назоратига олинди ва Тошкент вилояти Kамбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасига фуқаронинг меҳнат ҳуқуқларининг тикланиши бўйича мурожаат қилинди.

Натижада мурожаатчига 8 млн сўм миқдоридаги 3 ойлик иш ҳақи ҳамда ишдан бўшатиш нафақаси тўлиқ тўлаб берилди. 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 172-моддасига мувофиқ, Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан охиригача олинмаган иш ҳақи ва ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар ҳисоб-китоб қилиниши керак.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати