Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Самарқанддаги минтақавий вакили “Турон” МФЙда сайёр қабул ўтказди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Хусанов Самарқанд шаҳридаги “Турон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда 20 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди. Баъзи мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилган бўлса, баъзилари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мурожаатларда нафақа пулини олиш, моддий ёрдам, электр энергия устунларини янгилаш, ногиронлик арвачаси бериш, суд масалалари, ипотека кредити асосида уй-жой олиш ва уй-жойни давлат томонидан таъмирлашда ёрдам бериш масалалари кўтарилди.

Фуқаро Б.А. анча йиллардан буён чап кўзи кўрмаслиги ва уни жарроҳлик йўли билан даволаш мумкинлигини лекин, унинг оилавий шароити жуда оғир бўлгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари билан ўрганилиб, октябрь ойида бепул операция қилиниши белгиланди.

Қолган мурожаатлар ҳам назоратга олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати