Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоийдаги 4-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкумларга қандай шароитлар яратилган?
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқулари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джўраев томонидан Вилоятдаги 4-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Ташриф давомида колония ҳудудини ободонлаштириш туркум ётоқхоналари, озиқ-овқатларни сақлаш омборхонаси, сартарошхона ҳамда бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналарининг ҳолати ва Омбудсман қутилари кўздан кечирилди.

Шунингдек, колонияда жазо муддатини ўтаётган 84 нафар маҳкумлар билан жамоавий шаклда суҳбатлар ташкил этилди.

Минтақавий вакилнинг аввалги мониторинглари давомида бир нечта маҳкумларнинг психологик ёрдамга муҳтож эканлиги аниқланган эди. Шу нуқтаи назардан мазкур ташрифга психолог-мутахассис ҳам жалб этилди. Психолог 12 нафар маҳкум билан якка ҳолда суҳбатлашиб, уларга руҳий ёрдам кўрсатди.

Шу билан бирга Колонияда жазо муддатини ўтаётган 5 нафар фуқаролик паспортига эга бўлмаган маҳкумларга шахсини тасдиқловчи ID карталар топширилди.

Шунингдек, колонияда кабел телевиденияси ва радио тармоғи имкониятларидан унумли фойдаланиш мақсадида “Ўзтелерадиокомпания” томонидан эфирга узатилаётган ватан туйғусини уйғотувчи аудио китоблар, кўрсатув ҳамда эшиттиришлар тўплами тақдим этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати