Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухородаги “Мурувват” аёллар интернат уйида сақланувчилар шароитлари ўрганилди
2024 йилнинг 9 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Ҳусейнова Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Ушбу муассасада 305 нафар 18 ёшдан юқори руҳий-асаб касаллиги бўйича I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар яшаб келмоқда.

Мониторингда интернат уйида яшовчиларни, дам олишлари, сайр қилишлари ҳамда бўш вақтларида ўзлари ёқтирган қўл меҳнати билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар билан танишилди.

Интернат уйида яшовчи фуқароларнинг яшаш хоналари кўздан кечирилди ва мулоқотга лаёқатлилари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат жараёнида кўпчилик қарияларнинг тишларида муаммо борлиги аниқланди. Ушбу масала ўрганилгандан бир неча йиллардан буён стоматолог штати қисқартирилгани аниқланди.

Мониторинг натижалари ушбу аёлларга стомaтологик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш зарурати мавжуд эканлигини кўрсатмоқда. Мазкур масала юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати