Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Судланувчи мурожаати жойига чиқиб ўрганилди- Омбудсман
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 3-сон Тергов ҳибсхонасида вақтинча сақланаётган судланувчи Н.К. фарзандларига васий тайинланишида ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаатчининг баён этишича, унинг 4 нафар фарзанди бўлиб, улардан 3 нафари вояга етмаган. Ҳозирда турмуш ўртоғи ҳам суд томонидан уй қамоғига олинганини, шу сабабли фарзандларига васий тайинланишида ва уларга моддий ёрдам ажратилишида амалий ёрдамга муҳтожлигини маълум қилган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман ҳокимияти масъул вакиллари билан биргаликда жойига чиқиб ўрганилди.

Аниқланишича, судланувчининг фарзандлари ҳозирда турмуш ўртоғи ва унинг ота-онаси билан яшаб келмоқда. Ўрганиш жараёнида болалар билан суҳбатлашилди ва уларнинг шароитлари ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, болаларга васий тайинлаш бўйича кўрилган чора тадбирлар натижасида уларга бувиси васий сифатида тайинланди. Ҳозирда бола пули тайинлаш чоралари кўрилмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати