Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Янгиерда қандай масалалар кўтарилди?
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман) халқ ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида «Омбудсман мактаби» тадбирларини ўтказиб келмоқда.  

Ўзаро мулоқот платформасига айланган «Омбудсман мактаби» тадбирлари доирасида фуқаролар қабули ҳам ташкил этилиб, улар мурожаатлари қабул қилинмоқда. Муҳими, аҳолига уларни қийнаётган масалалар бўйича тегишли давлат органлари вакилларига ҳам тўғридан тўғри, шу вақтнинг ўзида мурожаат қилиш имконияти яратилмоқда.

2025 йилнинг 30 апрель куни навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири Сирдарё вилоятининг Янгиер туманида ўтказилди. Унда “Шукрона”, “Фазилат”, “Юксалиш” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар тегишли давлат идоралари вакиллари билан биргаликда муҳокама этилди, мурожаатлари назоратга олинди. 

Янгиер шаҳрида ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги биноларга бўлган ҳуқуқни эътироф этиш,  ташкилотлар ва идораларда  меҳнат муҳофазасини таъминлаш ва йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш каби кўплаб масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, қўшимча ўрганишлар олиб борилишига келишиб олинди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати