Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
lead
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)
Эшматова Феруза Фарходовна
Телефон :
(71) 239-81-36
Қабул:
Ҳар ойнинг 30 санаси 10:00-13:00

Феруза Фарходовна Эшматова (Юсупова) 1979 йил 9 февралда Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат (Халқаро ҳуқуқ) йўналишини, 2002 йили магистратурасини тамомлаган.

2002-2015 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида турли хил лавозимларда фаолият олиб борган. 2007 йилда юридик фанлар номзоди, 2020 йилда юридик фанлар доктори илмий унвонларини олган. 

2015-2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари бўлган. 2020-2021 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2021 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) сифатида фаолият юритмоқда.

Юридик фанлар доктори. 100 дан ортиқ илмий ва публистик мақолалар муаллифи. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

  • Омбудсман ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб боради.
  • Вакил - мансабдор шахс бўлиб, унга давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ҳамда еркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя етилиши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган.
  • Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда воситаларини тўлдиради. Вакил Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва уларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ижтимоий онгини оширишга кўмаклашади.
  • Қонунчиликка асосан Вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларга тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобдордир.
  • Вакил фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, адолатпарварлик, демократизм, инсонпарварлик, ошкоралик, ҳар бир инсон учун очиқликдир.
  • Вакил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ва у ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.
  • Вакил инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади.
  • Вакил ҳаракатларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимоснома билан кириш ҳуқуқига эга.
  • У фуқаролар манфаатларини кўзлаб аризалар ва даъволар билан судларга давлат божи тўламасдан мурожаат этиши мумкин.
  • Вакил учинчи шахсларнинг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг муайян бир кишининг ёки бир гуруҳ шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқиш учун, башарти уларнинг бунга розилиги бўлса, қабул қилади.
  • Вакил қабул жадвалларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулини, шунингдек жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабулларини ташкил этади.
  • Вакил суднинг ваколат доирасига кирадиган масалаларни кўриб чиқмайди.
  • Аноним мурожаатлар Вакил томонидан кўриб чиқилмайди.
  • Қамоқда сақлаш жойларининг маъмурияти Вакилга қамоқда турган шахслар билан монеликсиз ва холи учрашиш ҳамда суҳбатлашиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт, учрашув ва суҳбат ушбу муассасалар ходимлари уларни кўриб турадиган, лекин эшитмайдиган шароитларда холи ўтказилади.
lead
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари
Нариманов Бекзод Абдувалиевич
Телефон :
(71) 239-13-54
Қабул:
Ҳар ойнинг 15 ва 30 санаси 10:00-13:00

1984 йил Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган. 2006 йили Тошкент ислом университетини, 2009 йили Ўзбекистон миллий университетининг Юридик факультетини тамомлаган. Юридик фанлар доктори, доцент.

2021-2022 йиллар Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси мудири, 2022-2023 йиллар ушбу университет Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2023 йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайланган.

lead
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти мудири
Хайитов Темурбек Рахматалиевич
Телефон :
71 239-86-33
Қабул:
Чоршанба, 10:00-13:00

Хайитов Темурбек Рахматалиевич 1987 йилда Андижон вилоятида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2010-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат қилган.

2020-2024 йилларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибиятининг Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларининг олдини олиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

2024 йилнинг 16 январидан ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибияти мудири сифатида фаолият юритмоқда.

Котибияти мудири ўз ваколати доирасида:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари девонлари, Вазирлар Маҳкамасининг ижро аппарати, шунингдек, давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларда Котибият номидан иш кўради;
  • Котибият, унинг секторлари самарали ишлашини таъминлайди, Котибият зиммасига юкланган функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
  • Котибият таркибий секторлари ишини мувофиқлаштириб боради ва уларнинг фаолиятини назорат қилади;
  • Вакил, унинг ўринбосари фаолиятининг ҳисобот ва маърузалар, ахборот материаллари билан таъминланишини яхшилаш, ахборотни қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш чора-тадбирларини кўради;
  • Котибият тадбирлари режаси тайёрланишини ташкил этади, Вакил топшириғига биноан биргаликда Инсон конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш бўйича комиссия мажлислари кун тартиби лойиҳаларини ишлаб чиқади;
  • Вакилнинг парламент палаталари билан ҳамкорлигини ва қўшма тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, Вакил ўринбосари билан биргаликда Вакил ва давлат органлари ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, меморандумларда белгиланган вазифаларни амалга оширилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
  • Котибият таркибий секторларида тайёрланган масалалар тўғрисида Вакилга хабар беради;
  • Котибият фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлайди, Вакил кўриб чиқиши учун Котибият тузилмаси, штатлари ва кадрлари таркиби масалалари юзасидан таклифлар, Котибият ходимларининг малакасини ошириш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил этади.
  • Вакилнинг қонунда белгиланган вазифаларини амалга ошириш юзасидан зарурият туғилган ҳолларда, Котибиятга муайян (Вакил томонидан белгиланган) вазифаларни бажариш учун шартнома асосида тажрибали мутахассисларни жалб қилади;
  • Котибият мудири қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
lead
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича Вакил маслаҳатчиси
Мадраҳимова Фотима Сайдалиевна
Телефон :
(71) 239-84-25
Қабул:
-

Фотима Мадрахимова 1989 йил 1 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2014 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини “Mening yurtim” телеканалида бошлаган. 2015-2018 йилларда “Парламент соати” дастури мухбири ва муҳаррири, 2018-2019 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази сиёсий шарҳловчиси ҳамда 2019-2020 йилларда “Тараққиёт стратегияси” марказининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

  • Омбудсман институти фаолияти ҳақида ОАВ, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
  • мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Омбудсман институтининг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
  • ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • ОАВ билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш;
  • мунтазам равишда ОАВда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш;
  • ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
  • давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • Вакилнинг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбариятига ахборот бериб бориш;
  • давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирликлар ва идоралар орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото-, аудио-, видеоматериаллар ва ҳ.к.) билан таъминлаш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.