Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман сўзининг тарихи

Омбудсман сўзи - бугун ривожланган ва ривожланаётган давлатларда «инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи» сифатида тушунилади. Бу сўз швед тилидан олинган бўлиб “вакил” деган маънони англатади. У энг аввал швед қироли ҳузурида фаолият юритган. Кейинчалик парламент шакллангандан сўнг 1809 йилдан Парламент ҳузурига кўчган.

Агар тарихни яхшилаб ўрганадиган бўлсак, швед қироли ушбу тажрибани ислом давлатларда фаолият юритган муҳтасиблар ишидан ўрганганига гувоҳ бўласиз. Муҳтасиблар ислом дини ва шариат аҳкомлари асосида фаолият юритиб, назорат функциясини бажаришган.

XVII асрларда швед қироллигига ҳужум уюштирилганда қирол ҳозирги Туркия ҳудудларига қочиб ўтишга мажбур бўлади. Қочқинда турк султони ҳимоясида мамлакатдаги фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, ўрнатилган тартибларни назорат қилувчи инсонларни кузатади. Кейинчалик ўз ватанига қайтиб, мана шу тизимни ўз давлатида “Омбудсман” номи билан жорий этади ва бу Европада ҳам оммалашади.

Масалан, испан элчиси Клавихонинг Амир Темур ҳузурига ташрифи тўғрисидаги кундалигида ёзилишича, Темур топшириқ берганда ўз вақтида бажармаган раҳбарлар ва уларнинг бу камчилиги ҳақида ахборот берувчи шахслар бўлган. Шунингдек, фуқаро мурожаатлари билан ишламаган айнан ана шундай раҳбарларнинг шахсан Амир Темур томонидан кўпчилик ичида жазолангани Клавихо томонидан кичик эпизод сифатида қайд этилган. Мана шу мисолда ҳам кўришимиз мумкинки, Амир Темур инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйганларга нисбатан қатъий бўлган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) институти 1995 йилда ташкил этилган. Ушбу институт МДҲ ҳудудида биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда таъсис этилган.

Ўзбекистонда Омбудсман институтининг ташкил этилиши

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) институти 1995 йилда ташкил этилган. Ушбу институт МДҲ ҳудудида биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда таъсис этилган.

Рашидова Сайёра Шарафовна

Рашидова Сайёра Шарафовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) 1995-2015 йй.

 Мухаммадиев Улуғбек  Насриддинович

Мухаммадиев Улуғбек Насриддинович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) 2015-2021 йй.

Эшматова   Феруза   Фарходовна

Эшматова Феруза Фарходовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)
2021 йилдан ҳозирга қадар

Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлисининг 1997 йил 24 апрeлда бўлиб ўтган саккизинчи сeссияс ида «Oлий Мажлисининг Инсoн ҳуқуқлари бўйича вакили (Oмбудсман) тўғрисида”ги Қoнун қабул қилинди. Шу кунга қадар ушбу ҳужжат Омбудсман вазифалари ва ваколатларини кенгайтириш зарурияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилиб, 2017 йилда янги таҳрирда қабул қилинди.

Унга кўра, Вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларга тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобдор.

Вакил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади.

Вакил фаолиятининг асосий принциплари:
Қонунийлик
Қонунийлик
Адолатпарварлик
Адолатпарварлик
Демократизм
Демократизм
Инсонпарварлик
Инсонпарварлик
Ошкоралик
Ошкоралик
Ҳар бир инсон учун очиқлик
Ҳар бир инсон учун очиқлик
Шикоятларни кўриб чиқишда вакилнинг ҳуқуқлари:
Халқаро ҳамкорлик

Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш Вакил фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Ушбу фаолият БМТ ва ЕХҲТ халқаро шартномалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси маърузаларини тайёрлашда иштирок этиш, халқаро ва минтақавий ташкилотларда аъзолик доирасида, хорижий Омбудсманлар билан кўп томонлама алоқаларни ривожлантириш, халқаро форумлар, чет ел делегацияларини қабул қилишда иштирок етиш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкасблар мурожаатларини кўриб чиқиш орқали амалга оширилган.

Вакил Халқаро омбудсман институти, Европа омбудсман институти ва Осиё омбудсманлар ассоциацияси аъзоси бўлиб ҳисобланади.

Вакил томонидан хорижий омбудсманлари билан хамкорлик тўғрисида 10 дан ортиқ Битимлар имзоланган бўлиб, Швеция, Испания, Португалия, Полша, Жанубий Корея, Словакия, Болгария, Латвия, Россия, Япония, Таиланд, Франция ва Озарбайжон шулар жумласидандир.

Омбудсман институти халқаро майдонда “Б” мақомга эга
Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси (МИҲҲҚМГА) 1993 йилдан буён жаҳондаги мажвуд Омбудсман институтлари салоҳиятини баҳолаш бўйича фаолият юритади

Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси (МИҲҲҚМГА) 1993 йилдан буён жаҳондаги мажвуд Омбудсман институтлари салоҳиятини баҳолаш бўйича фаолият юритади

Қайд этиш лозимки, 2020 йилда Глобал альянс томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) фаолиятининг Париж принципларига мувофиқлиги бўйича аккредитациядан ўтказилди ва унга “В” мақоми берилди.

Қайд этиш лозимки, 2020 йилда Глобал альянс томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) фаолиятининг Париж принципларига мувофиқлиги бўйича аккредитациядан ўтказилди ва унга “В” мақоми берилди.