2025 йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан Касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Янгиер шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад ушбу муассасада яшаётган аёлларга яратилган шароитлар билан танишиш билан бирга уларни ҳолидан хабар олиш, кўнглини кўтариш, доим давлат ҳимояси ва эътиборида эканликларини ҳис қилишига ҳисса қўшишдан иборат.