Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
2025 йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) масъуллари Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳридаги 8-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Ташриф давомида маҳкум ва маҳбусларга яратилган шароитлар, жумладан, ошхона, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тиббий хизматдан фойдаланиш ҳолатлари ҳамда хўжалик ишларига жалб этилган маҳкумларнинг меҳнат шароитлари ўрганилди.

Ушбу ҳибсхонада 28 нафар маҳкум хўжалик ишларига бириктирилиб, жазо муддатларини ўташмоқда. Янги бинога кўчирилиши режалаштирилган ушбу ҳибсхонада маҳкумларнинг паррандачилик, қуёнчилик, гулчилик, этикдўзлик, сантехника ва инглиз ва рус тилларини ўрганишларига шароит яратилган. Бундан ташқари, тергов ҳибсхонада 7 нафар вояга етмаган маҳбус учун таълим олиш имконият яратилганлиги ҳолатлари ўрганилди. Ҳафтада 2 кун ўқитувчилар белгиланган дастур асосида уларга дарс бериб келмоқда.

Мониторинг ташрифи давомида маҳбуслар билан якка тартибда ва жамоавий суҳбатлашилиб, уларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Ташрифнинг кейинги манзили Янгиер шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бўлди.  Қайд этиш лозимки, ушбу ҳибсхонада Омбудсман тақдимномасига кўра, 2024 йилда сунъий шамоллатиш тизими (вентиляция) ўрнатилган ва чўмилиш хоналари ташкил этилган ҳамда камералар керакли жиҳозлар ва радиоэшиттириш воситалари билан жиҳозланган.

Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклдаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати