Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман тақдимномасидан сўнг фуқаро мулкига қўйилган таъқиқлар ечилди 
Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида яшовчи фуқаро Н.И. томонидан 2024 йилда электрон онлайн-аукцион орқали харид қилинган бир нечта ер участкалари ҳозирги кунга қадар унинг номига расмийлаштирилмагани сабабли, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилди.

Фуқаро мурожаатида аукцион баённомалари расмийлаштирилган бўлишига қарамасдан, Пайариқ тумани МИБ томонидан ҳар бир ер участкасига ўнтадан ортиқ тақиқ қўйилгани, шу сабабли ер участкалари унинг номига расмийлаштирилмаётгани билдирган. 

Шунингдек, у ушбу масала бўйича масъул идора ва ташкилотларга бир неча маротаба мурожаат қилганини, аммо муаммо ҳал этилмаганини маълум қилган.

Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, унинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида аниқланишича, Пайариқ тумани МИБ томонидан ер участкаларини расмийлаштиришга қўйилган тақиқлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелда қабул қилинган “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларига зид бўлган.

Тегишли чоралар кўрилиши натижасида Пайариқ тумани МИБ томонидан ер участкаларини расмийлаштиришга қўйилган барча таъқиқлар бекор қилинди ва фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати