Қабулда 30 дан ортиқ фуқаролар уй-жой, пенсия, кредит олиш шартларини енгиллаштириш, шартномавий мажбуриятларни бажариш, фирибгарлик, тоза-атроф муҳит, мулк ҳуқуқларига доир, бандлик, жазони енгиллаштириш, суд-ҳуқуқ ва тергов жараёнларига оид масалаларда мурожаатларини қолдиришди.
Ушбу мурожаатларнинг баъзиларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ваколатга доирлари эса назоратга олиниб, ўрганишга киришилди. Фуқаролар муаммоларини ҳар томонлама ўрганиш зарур бўлган ҳолларда мутахассислар ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти, 1096 ишонч телефони, ombudsman.uz мобил иловаси орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсман идорасига ва ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати