Мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2022 йил 29 ноябрь кунги ҳал қилув қарорига кўра, Хива шаҳар ҳокимлиги А.С. фойдасига 631 миллион сўмдан ортиқ компенсация пули тўлаш мажбурияти юклатилган. Аммо фақат 242 миллион сўм атрофидаги суммаси ундирилган бўлиб, қолган 388 миллион сўм ундирилмай қолган.
Фуқаронинг мазкур масала юзасидан кўп жойларга қилган мурожаатлари ижобий ечим топмаганидан сўнг, Омбудсманга мурожаат қилган. Мурожаат Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилиб, тўпланган далилларга асосланган ҳолда МИБ Хоразм вилоят бошқармасига Омбудсманнинг тақдимномаси киритилди.
Кўрилган чоралар натижасида, Хива шаҳар ҳокимлигидан фуқаро А.С. фойдасига ундирилмай келинаётган компенсациянинг қолган қисмини ундирилишига эришилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати