Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Финляндия ва Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг ўзаро ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
Бугун Финляндиядаги Хелсинки университетида Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари фаолиятини кучайтиришга ва ўзаро тажриба алмашишга қаратилган халқаро тадбир ўз ишини бошлади. Финляндиянинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Қозоғистон, Қирғиз, Тожикистон ҳамда Туркманистон Омбудсманлари ва ходимлари иштирок этишмоқда.

2024 йилнинг 15-19 апрель кунлари бўлиб ўтадиган тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, Финляндия ҳамда Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги замонавий механизмлар бўйича тажриба алмашиш ҳамда долзарб масалалари бўйича муҳокамалар ташкил этишдан иборат.

Омбудсманнинг Финляндияга ташрифи доирасида қатор халқаро учрашувлар ҳамда пенитенциар муассасалар фаолияти танишиш режалаштирилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари