Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоий вилоятидаги эркинлиги чекланган шахслар сақланаётган муассасалардаги шароитлар ўрганилди
2024 йил 24 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Навоий махсус прокурори ва ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 5-МММ бошлиғи ҳамроҳлигида Зарафшон шаҳрида жойлашган 12-сонли жазони ижро этиш колонияси, 36-сонли Манзил-колония ҳамда шаҳар ИИБ ВСҲга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. 

Ташриф давомида маҳкумлар билан суҳбатлашилди, колониянинг ётоқ жойлари, ошхона, кутубхона, даволаш бўлими, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, ишлаб чиқариш ҳудудидаги шароитлар ўрганилди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида вилоятда жойлашган жазони ижро этиш муассасаларига амалга оширилган мониторингларда маҳкумларга хизмат кўрсатадиган бинолар (тиббий бўлим, ювиниш жойлари, ҳожатхоналар)га кириш жойлари (пандуслар), йўлаклардаги нотекисликларни бартараф этиш, тутқич (перила)лар ўрнатиш бўйича тақдимнома киритилиб, уларни бартараф этилганлиги тўғрисида ИИВ ЖИЭД ҳузуридаги 5-минтақа томонидан жорий йилнинг 18 январь куни ёзма маълумот олинган эди.

Юқоридаги камчиликлар бартараф этилганлиги минтақавий вакил томонидан 12-сонли ЖИЭК ҳамда 36-сонли МК жойига чиқиб кўрилди.

Ташриф давомида 36-сонли МКда маҳкумлар ювиниш жойидаги тизимда носозлик мавжудлиги туфайли иссиқ сув йўқлиги аниқланди. Минтақавий вакилнинг аралашуви билан камчилик жойида бартараф этилди ва иссиқ сув таъминоти тикланди.

Мониторинг ташрифида аниқланган камчиликлар юзасидан уларни ўз вақтида бартараф этилишини таъминлаш мақсадида Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан тегишли  тавсиялар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари