Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Андижонда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбир ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида фуқароларга яратилган имконият ва имтиёзлардан аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир куни кеча Аниджон вилоятининг Шахрихон туманида ўтказилди. Унда тумандаги Абдусамад”, “Якка тут”, “Ўзбекистон”, “Наврўз”, “Янгиобод”, “Терактаги” “НомозгоҳМФЙларида яшовчи 250 нафарга яқин фуқаролар қамраб олинди.

Фуқаролар билан эркин мулоқот шаклида ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди. Тадбирда болалар нафақасини олиш тартиби, уй-жой ва моддий ёрдам олиш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар кўтарилди.

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувоҳидованинг фуқаролар мурожаатларини қабул қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари