Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ОМБУДСМАН МУНОСАБАТИ
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 5 май куни Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларининг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган Эксперт гуруҳи томонидан Тошкент вилоятидаги 22-сонли жазони жазони ижро этиш колониясига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Колония бошлиғининг сўзларига кўра, муассасада сақланаётган жами маҳкумларининг 75 фоизи фойдали меҳнатга жалб қилинган. Ушбу муассаса ҳудудида тикувчилик, дурадгорлик, юмшоқ мебель ясаш ва бошқа касб-ҳунарга ихтисослашган 10 дан ортиқ цехлар мавжуд бўлиб, у ерда 50 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Жумладан, тикув цехида буюртмага асосан кийимлар, хусусан, ҳарбий дала ва маҳсус ишчилар кийимлари тикилади.

Омбудсман ҳузуридаги комиссия аъзолари ушбу цехда ишлаётган 15 нафар маҳкумлар билан уларга яратилган шароитлар, тиббий хизмат, овқатланиш, шунингдек қийноқ, руҳий ва жисмоний тазйиқ ҳолатларининг бор ёки йўқлиги ҳақида суҳбатлашилди.

Таъкидлаш лозимки, жазони ижро этиш колониясида маҳкумлар қайси меҳнат тури билан машғул экани муҳим эмас. Муҳими, улар содир этган жинояти учун суд томонидан тайинланган жазони Ўзбекистон Республикаси Жиноят ижроия кодексининг талаблари асосида ўташмоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бу атрофда тарқатилган ҳар хил ўринсиз фикр-мулоҳазаларга чек қўйишга чақиради. Барча ОАВ ва блогерлар инсон шаъни, қадр-қимматини камситилишига олиб келиши мумкин бўлган ахборотларни эълон қилишда фақатгина расмий манбааларга (www.ombudsman.uz) мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 48-моддасида "Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар" деб белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати