Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ҳузуридаги эксперт гуруҳи 14-сон жазони ижро этиш колониясидаги шароитлар билан танишди
Жорий йилнинг 13 март куни Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи эксперт гуруҳи томонидан навбатдаги мониторинг ташрифи Тошкент вилоятидаги 14-сон жазони жазони ижро этиш колониясида амалга оширилди.

Мониторинг ташрифида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича фаолиятига кўмаклашувчи сектор ходимлари иштирок этишди.

Эксперт гуруҳи аъзолари дастлаб, колониядаги қисқа муддатли ва узоқ муддатли учрашув хоналари ҳамда телефон сўзлашув хоналарида яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Узоқ муддатли учрашув хонасида маҳкумларнинг яқин қариндошлари учрашувга келганлари боис, улар билан яратилган шарт-шароитлар юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Мониторинг давомида колония ошхонаси ва маҳкумларга овқат тайёрлаш жараёни билан танишилди ҳамда озиқ-овқат таъминоти меъёрларига амал қилинаётганлигини ўрганиш мақсадида таомнома менюси ҳамда озиқ овқат маҳсулотларини сақлаш жойлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, колония Тиббиёт бўлими ва маҳкумларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати ҳам ўрганилиб, республикамизда каронавирус инфекцияси билан зарарланиш хавфи ҳали ҳамон сақланиб қолинаётгани сабабли, ажратилиши зарур бўлган дори-дармонлар таъминоти ва уларнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича тавсия қилинган протоколларга мослиги текширилди.

Мониторинг ташрифи давомида, маҳкумларни меҳнатга жалб қилиш ҳолати ва меҳнатни ташкил қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинаётганлиги ҳам ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

Омбудсман ҳузурида миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи эксперт гуруҳи томонидан жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида мониторинглар давом эттирилади.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича

вакили (омбудсман) Матбуот хизмати