Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Ўртасарой” карантин мажмуасида навбатдаги мониторинг амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузурида ташкил этилган Миллий превентив механизм (МПМ) доирасидаги эксперт гуруҳи томонидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуа, яъни “Ўртасарой” карантин мажмуасида жорий йилнинг 27 август куни мониторинг амалга оширилганлиги ҳақида хабар берган эдик

Мазкур мониторинг давомида, карантинга олинган шахсларнинг яшаш, овқатланиш ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати ўрганилиб, эксперт гуруҳи аъзолари томонидан карантинга олинган шахслар билан учрашувлар ўтказилган эди.

Бугун, 8 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Котибияти ходимлари томонидан жамоатчилик фаоллари иштирокида “Ўртасарой” карантин мажмуасида навбатдаги мониторинг амалга оширилди.

Мониторинг давомида, мажмуада карантинга олинган шахслар ҳамда жалб этилган тиббиёт ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси ҳамкорлигида тайёрланган ахборотнома ва эслатма (флаер)лар карантинга олинган шахсларга тарқатилди.

Мониторинг жараёнида, карантин мажмуасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган тиббиёт ходимларига ойлик маошлари ва махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари ўз вақтида тўланмай келинаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур масала бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигидан жавоб кутиб қоламиз.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича

вакили (омбудсман) Матбуот хизмати