Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
lead
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Оллаёров Одилбек Давлатович
Телефон :
62 223-01-12, 98 577-18-68
Қабул:
Сешанба ва Пайшанба кунлари соат 10:00 дан 13:00га қадар
E-mail:
info_ombudsman.uzb@umail.uz
Манзил:
Хоразм вилояти Урганч шахар Ёгду кўчаси 1/2-уй

О.Оллаёров 1968 йил Хоразм вилояти Хазорасп туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги автомобиль транспортидан фойдаланиш муҳандиси, ҳуқуқшунос.

1995–1996 йилларда Тошкент вилояти ИИБ ўқув маркази тингловчиси, 1996–2001 йилларда Хоразм вилояти Давлат автомобил назорати бўлими катта инспектори, 2001–2009 йилларда Хоразм вилояти ИИБ Йул ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Руйхатга олиш имтихон булими инспектори, бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2009–2014 йилларда Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2014–2017 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ вазирининг ўринбосари ИИВ ЙХХБ бошқармаси бошлиғи, 2017–2022 йилларда “Ойдин йўл автомақтабиМЧЖ директори сифатида фаолият юритган.

2022 йил 15 февралдан ҳозирга қадар Олий мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили сифатида ишламоқда.

- ҳудудларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш;

- фуқароларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашиш;

- ўз ташаббуси билан ёки мурожаат муаллифининг илтимосига кўра, мурожаатни экспертлар, мутахассислар ва манфаатдор ташкилотлар вакилларининг иштирокида кўриб чиқишни ташкил қилиш;

- ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий жазо ўтаётган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;

- инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ахборот-маърифий ишларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда амалга ошириш

lead
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили
Машарипов Бахтияр Реимбергенович
Телефон :
77 305 08 05
Қабул:
Пайшанба куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар
E-mail:
info_ombudsman.uzb@umail.uz
Манзил:
Тошкент шаҳар,

Б.Машарипов 1970 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги иқтисодчи, социолог, педагог. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Социология кафедраси тадқиқотчиси.

1995-2005 йилларда Беруний шаҳридаги, 2-ўрта мактаб директори ўринбосари, 2005-2011 йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти бўлим бошлиғи, 2011-2021 йилларда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти махсус сектори бошлиғи, 2021- 2022 йилларда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси биринчи ўринбосари, 2023-2024 йилларда “Диалог” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси лавозимларида ишлаган.

2024 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Тошкент шаҳри минтақавий вакили лавозимида ишламоқда.