Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Табиатни асраш учун барчамиз бурчлимиз!
Ҳозирда атмосферанинг ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар барчани бирдек ташвишга солмоқда.

Ҳар бир инсон тоза ҳаводан нафас олиш ҳуқуқига эга. Шунинг учун ҳам бугун Ўзбекистон қуёш ва шамол энергиясига асосланган электр станцияларини қуриш ва ишга тушириш орқали “яшил” энергетикани ривожлантириш йўлидан бормоқда. Шунингдек, табиатни асрашга оид кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бир нарса аниқки, экологияга оид масалаларни ҳал этиш фақатгина давлатнинг зиммасида эмас. Бунга барчамиз бурчлимиз.

Дарахтлар нафақат ҳавони тозалайди, балки зарарли газлар тарқалишига тўсқинлик қилади, шовқин даражасини бостиради, ҳароратни ва ҳавонинг қуруқлигини юмшатади.

Шундай экан, ҳаво тоза эмаслигидан нолиб ўтиргандан, битта бўлсада кўчат экиб, уни парваришласак атмосферанинг тозаланишига оз бўлсада ҳисса қўшган бўламиз.

Олий Мажлиснининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси кўчат экиш ишларини ўз хонадонларидан бошлашди. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 2023 йилда экилган дарахтлар ҳам  парвариш қилинди.

Сиз ҳам кўкламзорлаштиришни ўз уйингиздан бошланг!

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати