Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Англия ва Уельс Юридик жамияти вакиллари Омбудсман институти фаолияти билан танишди
2024 йилнинг 18 апрель куни Англия ва Уельс Юридик жамияти вакиллари Дебра Лонг ва Триона Лениҳан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) офисига ташриф буюришди. Ҳозирда Финляндияда хизмат сафарида бўлиб турган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова учрашувда онлайн шаклда иштирок этди.

Мулоқотда меҳмонлар мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишлари билан таништирилди. 

Жамият вакиллари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш энг олий қадрият сифатида эътироф этиб, бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Омбудсман институтининг ваколатлари янада кенгайганлигини юқори баҳолашди. Шу билан бирга, Омбудсман ҳамда Жамият ўз ваколатларидан келиб чиқиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлган қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди. 

Дўстона ва конструктив руҳда кечган учрашувда томонлар истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари, жумладан “Ўзбекистон Республикаси Адвокатура тўғрисида”ги қонун лойиҳасини халқаро тажриба ва стандартлар даражасида такомиллаштириш борасида ўзаро фикр алмашишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари