Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйида яшовчилар холидан хабар олинди
2024 йилнинг 27 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан Касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Гулистон давлат университети билан биргаликда Сирдарё туманида жойлашган “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад яқинларининг ширин дийдорига муҳтож юртдошларимиз юзига озгина бўлсада табассум улашиш, уларнинг доим давлат ҳимояси ва эътиборида эканликларини ҳис қилишига ҳисса қўшиш ва албатта уларга яратилган шароитларни ўрганишдан иборат.

Ташриф давомида Сирдарё “Мурувват” интернат уйида яшовчи ногиронлиги бўлган аёллар ва болаларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа шароитлари ўрганилди. Шунингдек, кутубхона, тикув, тўқиш ва мунчоқлар билан ишлаш  хонаси, спорт заллари ҳам кўздан кечирилди.

Жорий йилнинг феврал ойида “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйига янги бино фойдаланишга топширилган. 270 ўринга мўлжалланган муассасада аёллар ва мустақил ҳаракатлана олмайдиган болаларга барча шарт-шароитлар яратилган.  

Мониторинг доирасида “Мурувват” интернат уйида яшаётганлар учун 50дан ортиқ бадиий китоблар ва турли совғалар топширилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати


Янгиликлар категориялари