Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Кўчат экиб юртимизни яшнатамиз! Парламент Омбудсманлари жамоалари “Яшил макон” акциясида фаол иштирок этишди
2023 йилнинг 2 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) жамоалари “Яшил макон” умуммиллий акциясига қўшилишди. Омбудсманлар бошчилигида Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчасидаги бўш ер майдонига 100 тадан ортиқ мевали дарахтлар экилиб, боғ барпо этилди. Ушбу акцияда Тошкент давлат юридик университетидаги “Омбудсман клуби” аъзолари ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳам уюшқоқлик билан иштирок этишди.

Қайд этиш лозимки, “кузги дарахт экиш мавсуми”да Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳам фаол иштирок этишди. Лойиҳа доирасида Бухоро, Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона ва бошқа вилоятларда мингга яқин мевали ва манзарали кўчатлар ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати