Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман билан БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигидаги лойиҳалар муҳокама қилинди
2023 йилнинг 1 ноябрь куни Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Анас Файяд Қарман билан учрашди.

Учрашувда Омбудсман фаолиятининг устувор йўналишлари, вазифалари ва амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги режалари ҳақида фикр алмашилди.

Ўзбекистонда иш бошлаганимга ҳали кўп вақт бўлмади, шунга қарамай мамлакатингизда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси кўзга ташланмоқда. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш жараёнида Омбудсман институти муҳим иштирокчи ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан инсон ҳуқуқлари соҳасида доимо ҳамкорликка тайёрмиз, — деди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Анас Файяд Қарман.

Суҳбат давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Учрашув дўстона, очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати