Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилоят филиалига мониторинг ташрифи амалга оширилди
Жорий йилнинг 28 август куни Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Ҳусейнова Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят филиалига мониторинг ташрифини амалга оширди. Мониторингда филиалда наркологик хизмат кўрсатиш сифати, беморларга яратилган шарт шароитлар билан танишилди.

Филиал мажбурий бўлимига 92 ўрин ажратилган бўлиб, мониторинг кунида 124 нафар бемор даволанаётганлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида филиалнинг мажбурий ва ихтиёрий стационар бўлимлар кўздан кечирилганда, мажбурий даволаш бўлимида беморларга жой масаласида муаммо мавжудлиги аниқланди.

Филиалнинг стационар бўлимида реанимация ва интенсив терапия палатаси ташкил этилган бўлиб, реанимация бўлими барча зарур тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган. Филиалда даволанаётган беморлар белгиланган талабларга асосан, етарли даражада дори-дармон ва озиқ-овқат билан таъминланган.

Филиалнинг ихтиёрий даволаш бўлимида беморлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, ҳар бир бемор учун 6кв метр жой мавжуд. Ихтиёрий даволаш бўлимида сервис палаталар ташкил этилган ҳамда беморлар учун  қўшимча қулайлик яратиш мақсадида кондиционер, музлатгич ва телевизор билан таъминланган. 

Мониторингда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича муассаса раҳбариятига тегишли тавсиялар билдирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати