Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Андижонда “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг энг устувор вазифаларидан бири сифатида аҳоли орасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва миллий қонунчилик нормаларини тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида фуқароларга яратилган имконият ва имтиёзлардан аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

“Омбудсман мактаби”лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир 2023 йилнинг 23 август куни Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида ўтказилди. Унда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти аҳолига  етказилди. 300 нафарга яқин фуқароларни қамраб олинган тадбирда “Охунбобоев”, “Ибрат”, “Дўстлик”, “Кўтарма”, “Катта кўтарма”, “Катта полкон” МФЙларида яшовчи фуқаролар, маҳалла раислари, маҳалла хотин-қизлар ва маҳалла фаолларива ҳокимият вакиллари иштирок этишди.

Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган очиқ мулоқотда фуқаролар томонидан ичимлик суви, газ баллонлари ва бошқа ҳал этилиши лозим бўлган ижтимоий масалалар кўтарилди ва улар мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан жойида бартараф этишди.

Шу куни Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувохидова фуқаролар қабулини ўтказди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари