Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Омбудсман мактаби”лойиҳаси Аниджон вилоятининг Марҳамат туманида ўтказилди
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуннинг 20 прим 2 моддасида Вакил фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормалари тўғрисидаги билими ва хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриши белгиланган.

Қолаверса, Давлат раҳбарининг 2021 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг энг устувор вазифаларидан бири сифатида аҳоли орасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва миллий қонунчилик нормаларини тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.

Навбатдаги “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги тадбир 2023 йилнинг 9 август куни Андижон  вилояти Марҳамат туманидаги 47-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига  етказиш мақсадида “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди. Унда “Мингтепа”, “Дукчи эшон”, “Ўзбекистон” МФЙлари йиғинлари раислари, хотин-қизлар ва фаоллар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбирда фуқароларнинг ўнлаб саволларига батафсил жавоб берилди.

Шу куни тадбирдан сўнг Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувоҳидованинг сайёр қабули ўтказилди. Унда “Мадад” ННТ масъул ходими ҳам иштирок этди.

Қабул давомида 10 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари